Саволнинг ID си: 11241
Чакана савдо билан шуғулланмоқчи бўлган МЧЖ корхона юридик манзил М.Улугбек туманида. Чакана савдо буйича фаолият олиб бораётган дўкон Зангиота туманида жойлашган. 11207 ID жавобга аниқлик кириб беришингизни илтимос киламиз.
1.ЯСТ қайси ставкада тўланади, МЧЖнинг дўкони жойлашган туман учун белгиланган ставкадами ёки МЧЖнинг юридик манзили жойлашган жой учун белгиланган ставкадами? 2.Солиқ қаерга тўланади, Зангиота туманигами ёки Юридик Манзил жойлашаган жойигами? 3."Мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган" тушунчага изоҳ бериб ўтсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

“Юридик шахс” тушунчасининг тарифи Фуқаролик Кодексининг 39-моддасида берилган. Оддий қилиб айтганда, юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари (устави), алоҳида баланси, банкда ҳисобрақами бўлади ва юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган бўлади. Масалан, сизнинг МЧЖ – юридик шахс, чунки унда юридик шахсга хос бўлган аломатларнинг барчаси мавжуд. Дўкон сизнинг корхонангизга тегишли бинода ёки корхонангиз ижарага олган хонада очилган бўлса ва унинг ўз устави, ҳисобрақами бўлмаса, демак у мустақил юридик шахс эмас.

Саволнинг мазмунига қараганда дўкон мустақил юридик шахсга ўхшамаяпти. Демак, бу дўконда олинган тушумдан ягона солиқ тўловини Зангиота туманида амал қилувчи ставкада ҳисоблаб чиқарилади. Солиқни бюджетга ўтказиш учун банк реквизитларини (банк номи, коди, ҳисобрақам, шахсий ғазна ҳисобрақами)  Мирзо Улуғбек тумани ДСИсидан аниқлашингиз лозим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.