Саволнинг ID си: 11547
"Ўзкимёимпэкс" МЧЖ бизга ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун белгиланган тартибда чет эллардан хом ашё ва материаллар харид қилиб беради. Ушбу чет эллардан олиб келинган хом ашё ва материалларни ИМ-40 божхона режимига чиқариш учун божхона божи, йиғимлар ва ҚҚС ни тўлаб беради. Биз унинг ушбу харажатларини қоплаб берамиз.
Бизнинг корхонамиз товарларни импорт қилишда "Ўзкимёимпэкс" МЧЖ томонидан тўланган ҚҚС суммасини қандай ҳисобга олишимиз керак ва бундай ҳолатда улар томонидан бизга қандай хужжатлар тақдим этилиши керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Авваланбор, корхонангиз ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлиши учун СКнинг 218-моддасида белгиланган талабларга жоваб бериши лозим.

Иккинчидан, Саволнинг мазмунига қараганда “Ўзкимёимпекс” МЧЖ сизнинг корхонангиз билан тузилган топшириқ шартномасига асосан хориждан сиз учун товар сотиб олган.

Топшириқ ёки воситачилик шартномаси асосида воситачи топшириқ берувчига товарлар сотиб олганида у бажарилган ишлар тўғрисида топшириқ берувчига ҳисобот тақдим этади (Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштири тартиби, АВда 22.03.2013 йил 2439-сон билан рўйхатга олинган). Ҳисоботда, жуладан, топшириқ берувчи томонидан қоплаб бериладиган харажатлар акс эттиилади. Ҳисоботга ушбу харажатларни юзага келиши ва тўланганлигини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатлар илова қилинган бўлиши шарт. Мазкур ҳужжатлар мавжуд бўлса, топшириқ берувчи ушбу суммаларни ўз харажатлари таркибига киритишга ва ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш пайтида тегишли ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 Тўлиқ маълумотга эга бўлиш учун юқорида кўрсатилган қонун ҳужжати билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиласиз.

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.