Саволнинг ID си: 11606
Ходима асосий ва ўриндошлик иш жойларида ишлаб келмокда. У ҳомиладорлик таътилига чиқмоқчи.
Асосий иш жойидан ҳомиладорлик таътилига чиққандан кейин ўриндошлик иш жойи бўйича иш ўрни сақланадими ва ўриндошлик иш жойида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, ходима асосий иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққанидан сўнг ўриндошлик иш жойи бўйича иш ўрни сақланади.

Бундан ташқари, ўриндошлик асосида ишловчи ходимага ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари асосий иш жойидаги ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари билан бир вақтда берилади. Ушбу таътилни ўриндошлик иш жойида расмийлаштириш учун асосий иш жойидан меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг нусхаси, таътилга чиқиш тўғрисидаги қарорининг нусхаси ва шунга тегишли бўлган ҳужжатларнинг нусхалари ходима томонидан тақдим этилиши лозим.

Шу қаторда, ходима, ўриндошлик иш жойидан ҳомиладорлик ва туғиш нафақаларини олиш ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш учун, ходима, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхасини ўриндошлик иш жойига тақдим этиши лозим. (“Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида”ги Низом, “Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низом, МКнинг 2-б.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.