Саволнинг ID си: 11629
2017 йил ноябрь ойида корхонамиз табиий газ таъминотига уланган ва табиий газдан фойдаланган. Туман газ филиали ходимлари ва мажбурий ижро бюроси ходимларининг масъулиятсизлиги сабабли 2017 йил ноябрь ва декабрь ойида фойдаланилган табиий газ учун счёт-фактуралар 2018 йил август ойида тақдим этилди. 2017 йил ноябрь-декабрь ойларида фойдаланилган табиий газ бўйича счёт-фактурада ҚҚС суммаси кўрсатилган. Корхона ягона солиқ тўловчиси. Шу билан бирагликда ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси. Корхона экспорт қилувчи корхона ҳисобланади. Асосий фаолияти калава ип ишлаб чиқариш ҳисобланади.
2017 йил ноябрь ва декабрь ойларидаги кирувчи счёт-фактурани 2018 йилда ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботининг 7-иловасида акс эттирса бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

2017 йилнинг ноябрь-декабрь ойлари учун газ идорасидан счёт-фактура 2018 йилда олинган бўлса, демак 2017 йилнинг молиявий ва солиқ ҳисоботларига бу суммалар кирмаган. Натижада молиявий ҳисобот ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботи нотўғри тузилган.

ҚҚС бўйича солиқ ҳисоб-китоби ўсиб борувчи якун билан тақдим этилади (СКнинг 225-моддаси). 2017 йилнинг ҳисоботга киритилмаган счёт-фактура 2018 йилнинг солиқ ҳисоботига (Реестрга) киритиб кўрсатилмайди. Бундай ҳолатда 2017 йилнинг ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини қайта топшириш лозим бўлади. Ундан ташқари,2017 йилда йўл қўйилган хатолик 2017 йилнинг молиявий натижаси нотўғри шаклланишига олиб келган (газ харажатлари ҳисобга олинмаган). Шу сабабли 3-сон БҲМСга мувофиқ, молиявий ҳисоботларгатегишли тузатишлар киритиш керак бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.