Ходимга харажатларни қоплаб беришда солиққа тортиш масалалари

Саволнинг ID си: 11697
10605-саволнинг жавобида, ФҲШ бўйича ишловчи жисмоний шахсга меҳмонхона харажатларини (умуман ҳар қандай харажат) қопланиши ЯИТ ва суғурта бадаллари объекти бўлиши айтилганди. 11663-саволга жавобда эса, мехмонхона харажатининг қопланиши СКнинг 177-моддасига асосан моддий наф тарзидаги даромад сифатида ЯИТ ва суғурта бадали объекти бўлмаслиги айтилган. Дархакикат, СКнинг 172-моддасига асосан, ФҲШ билан белгиланган барча тўловлар (иш ҳақи ва қопланган бошқа харажатлари) тегишли тартибда ЖШДС, суғурта бадаллари, ЯИТ ва ШЖБПБга тортилиши лозим, бироқ бошқа тарафдан СКнинг 177-моддасига асосан, юридик шахс томонидан жисмоний шахснинг турар-жой учун харажатини тўлаб берилиши ёки ушбу харажат ўрнини қоплаб берилиши жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромади сифатида таснифланиб, ЯИТ ва суғурта бадаллари объекти бўлмаслиги ҳакида хулоса килиш мумкин.
Фуқаролик ҳуқуқий шартнома бўйича ишлар бажарувчи жисмоний шахснинг меҳмонхона харажати корхона томонидан тўланиши ёки қоплаб берилишида, солиққа тортиш мақсадларида, СКнинг қайси моддасини қўллаш тўғри бўлади?
Экспертларнинг жавоблари:

Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)

Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин