Саволнинг ID си: 12051
Корхона бутунлай тугатилаётганда, ходим хомиладорлик ва туғиш таътилида бўлса унга қандай тўловлар мумкин ва қай тартибда амалга оширилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади (МКнинг 237-м., 1-қ.).

Меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан, айнан корхона тугатилиши муносабати билан, бекор қилинганда ходимга тегишли иш ҳақи, унинг миқдори хусусида низо бўлмаса, қуйидаги тўловлар амалга оширилади:

1. меҳнат шартномаси бекор қилинган кунига хисоб-китоб (МКнинг 110-м.);

2. фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (МКнинг 151-м.);

3. ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-м.);

Айтиб ўтиш жоизки, унинг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас.

4. ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан икки ойлик огоҳлантириш урнига пуллик компенсация билан алмаштириш (МКнинг 102-м.);

5. моддий мадад бериш учун белгиланган қўшимча кафолатлар корхонанинг тугатилганлиги  сабабли меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш қидириш даврида икки ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимларнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга тўланган бир ойлик ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади (МКнинг 67-м.).

Жами 7 та (МКнинг 110, 151, 109, 102, 67-моддалари бўйича) тўловлар амалга оширилади.

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.