Саволнинг ID си: 12266
Ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 97-моддаси 1- банди биланбекор қилинганда, аризада "ўз хоҳишимгага кўра" деб ёзиладими ёки келишув битими тузиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодекси 97-моддасининг 1-бандида (тарафларнинг келишувига кўра)   назарда тутилган асос ходим ва иш берувчи ўртасида эришилган келишувга кўра ҳам номуайян муддатга тузилган, ҳам муддатли меҳнат шартномасини бекор қилиш имконини беради (муддати бўйича чеклов белгиланмаган). Уни бекор қилиш томонлар ягона келишувга келган муддатда ва шартида ҳам амалга оширилдаи. Уни бекор қилишнинг қонунийлигининг асосий шарти – бу ходим ва иш берувчининг бунга 2 томонлама розилигидир.    

Ходимнинг ўз хохишига кўра (МКнинг 99-моддаси) меҳнат шартномасини бекор қилишда томонлар фақат уни ходим тегишли аризани берган кундан бошлаб 2 ҳафта ичида бекор қилишнинг муайян санасига нисбатан келишувга эришадилар. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.