Саволнинг ID си: 12570
Корхона 2019 йилдан ҚҚС тўловчиси бўлиб ҳисобланади. ВМнинг 12.04.2016 йилдаги 110-сон қарори бўйича ҚҚСдан озод қилинган импорт хом ашёсининг қолдиғи мавжуд.
ҚҚСдан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаган ҳолда хом ашё импорт қилган корхона ушбу хом ашё қолдиғи бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Импорт қилинган товарлар бўйича ҚҚСни бюджетга тўлашдан озод этиш тарзида бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан имтиёз берилган бўлса, ҚҚС ҳисобга олинади (СКнинг 218-моддаси 3-банди).

ВМнинг 12.04.2016 йилдаги 110-сонли қарорида 01.01.2021 йилга қадар божхона тўловларидан озод қилинган материаллар рўйхати тасдиқланган. Ушбу қарор Ўзбекистон Президентининг 29.12.2015 йилдаги ПҚ-2460 сонли қарорини ижро этиш учун қабул қилинган. Тегишинча, имтиёзлар ПҚ-2460 сонли қарорда белгиланган бўлиши керак. Одатда, имтиёз берилган ҳужжатда имтиёзни қўллаш натижасида бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш белгиланади ёки белгиланмайди. Мазкур Қарорининг матни очиқ манбаларда эълон қилинмаганлиги сабабли, имтиёзлар мақсадли ёки мақсадсизлигини тасдиқлай олмаймиз. Сизда ПҚ-2460 сонли қарор матни билан танишиш имконияти бўлса, имтиёз мақсадли ёки мақсадли эмаслигини текшириб кўришингизни тавсия этамиз. Агар имтиёз мақсадли бўлса, хом ашё қолдиғи бўйича ҚҚС суммасини СКда белгиланган тартибда ҳисобга оласиз, акс ҳолда ҳисобга олмайсиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.