Саволнинг ID си: 12598
Корхона ўз балансидаги асосий восита - кучмас мулкни реализация қилаяпти, кўчмас мулкнинг қолдиқ қиймати 513,24 млн сўм, сотиш нархи ҳам шу қолдик қиймати бўйича, яъни 513,24 млн сўмни ташкил этмоқда. Корхона 2019 йил 1-январдан бошлаб ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди. Илгари асосий восита қолдиқ киймати бўйича реализация қилинганида ҚҚС солиш объекти юзага келмас эди.
Агар корхона жорий 2019 йилда кўчмас мулкни қолдик қиймати бўйича сотса, ҚҚС ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, асосий восита (шу жумладан кўчмас мулк) қолдиқ қиймати бўйича сотилганда ҚҚС ҳисобланади.

ЎзР 24.12.2018 йилдаги ЎРҚ-508-сон Қонуни билан Солиқ Кодексига ўзгаришлар киритилган. Ўзгаришлар 01.01.2019 йилдан эътиборан кучга киради. Жумладан, СК 204-моддасининг янги таҳририга мувофиқ, АВлар сотилганда ҚҚС суммаси уларни реализация қилиш қийматидан ҳисобланади. Агар реализация қилиш қиймати АВнинг қолдиқ қийматидан кам бўлса, у ҳолда ҚҚС суммаси АВнинг қолдиқ қийматидан ҳисоблаб чиқарилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.