Саволнинг ID си: 12638
Корхонамизнинг асосий фаолият тури юк траснпорт хизмати кўрсатиш ҳисобланади. Корхонамиз халкаро юк транспорт хизмати кўрсатишга лицензияси бор ва кўрсатилган транспорт хизмати учун, яъни хизматни экспорт қилганимиз учун валюта тушади (АҚШ доллари, рубль, евро). Улгуржи савдо фаолияти билан билан ҳам шуғулланади. 2018 йил якуни буйича корхонамиз ҚҚС тўловчиси бўлди. Президентнинг 2017 йил 2-декабрдаги ПҚ-3422-сонли қарорининг 4-бандига асосан корхонамиз НДС солиғи, мулк солиғи ва ер солиғидан озод бўлиши кўрсатилган.
Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ҳозирги кунда амалдами?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, Президентнинг 02.12.2017 йилдаги ПҚ-3422 сонли қарори ўз кучини йўқотмаган. Мазкур қарорнинг 4-бандига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларини 2022 йилнинг 1 январига кадар қўллаш мумкин.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.