Кўмир ёқилғисини етказиб бериш харажатлари бўйича меъерий ҳужжат борми
Кўмир ёқилғисини вагондан тушириш ва юк ташиш техникасига ортиш билан боғлиқ хизматлар учун тўлов миқдори тегишли шартнома асосида томонлар келишувига биноан белгиланади.
Халқ таълими муассасаларига ёки бошқа ташкилотларга етказиб берилаётган кўмирни вагондан тушириб олиш ва, масалан, автотранспорт воситасига ортиб, унда ташишга (шу жумладан, иш ва хизматлар учун ҳақ тўлашга) оид бўлган норматив-ҳуқуқий ҳжжатлар сирасига қуйидагилар киради:
Фуқаролик кодекси (хусусан, 39-боби (“Йўловчи, багаж ва юк ташиш”) ва 40-боби (“Транспорт экспедицияси”));
1998 йил 29 августдаги 670-I-сонли “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонун;
1998 йил 29 августдаги 674-I-сонли “Автомобиль транспорти тўғрисида”ги Қонун;
Транспорт-экспедиторлик корхоналари тўғрисидаги Низом ва Транспорт-экспедиторлик хизматлари кўрсатиш тартиби (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 9 сентябрдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган);
Ташувчиларнинг юк автомобиллари учун йўл варақалари, товар-транспорт юкхатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, тўлдириш ва қайта ишлаш бўйича Йўриқнома (Адлия вазирлигида 2004 йил 2 июлда 1382-сон билан рўйхатга олинган).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.