Саволнинг ID си: 15218
Корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб, ип калава ҳамда Хитой давлатидан келтирилган синтетик ип маҳсулотларидан мато тўқийди. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо. 28.03.2011 йилдаги №ПҚ-1512 ва 29.09.2017 йилдаги №ПФ-5197 га асосан ҚҚС бўйича 0% ставка қўллаймиз.
1. Ип калава ва мато тўқиш билан шуғулланувчи корхона ўз матоларини чакана савдода сота оладими? 2. Ишлаб чиқариш корхонаси қошида дўкон қандай очилади? 3. Корхона ўзи ишлаб чиқарган матоларни чакана савдода сотса, 28.03.2011 йилдаги №ПҚ-1512 ва 29.09.2017 йилдаги №ПФ-5197 га асосан ҚҚС бўйича 0% ставка қўллай оладими?
Экспертларнинг жавоблари:

1.Ҳа, ип калава ва мато тўқиш билан шуғулланувчи корхона ўз матоларини чакана савдода сота олади.

2.Ишлаб чиқариш корхонаси қошида дўкон очиш тўғрисида ушбу хаволалар бўйича маълумот олишингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/12793

https://kadrovik.uz/question/12779.

3.Сиз 28.03.2011 йилдаги №ПҚ-1512 ва 29.09.2017 йилдаги №ПФ-5197 га асосан ҚҚС бўйича 0% ставка қўллаш ҳақидаги имтиёзни нотўғри талқин қиляпсиз.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга 2020 йил 1 январгача текстиль яримфабрикатларини (ип калава, мато, трикотаж матоси, ип калава тўқиш чиқиндилари, аксессуарлар ва фурнитуралар) 0% ставкали ҚҚС қўллаган ҳолда харид қилишга рухсат берилган (Президентнинг 28.03.2011 йилдаги №ПҚ-1512-сонли қарори 1-1-банди). Яъни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхоналарга юкорида айтиб ўтилган текстиль яримфабрикатларини сотаётган корхоналар ушбу товарларни 0% ставкали ҚҚС қўллаган ҳолда сота оладилар.

Сиз ўз маҳсулотларингизни «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига аъзо бўлган корхоналаргагина 0% ставкали ҚҚС қўллаган ҳолда сота оласиз. Маҳсулотингизни бошқа юридик ҳамда жисмоний шахсларга сотганингизда ҚҚС бўйича ҳеч қандай имтиёз ёки 0%ли ставка кўзда тутилмаган.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга берилган солиқ ва божхона имтиёзлари билан бу ерда танишишингиз мумкин:

https://kadrovik.uz/question/13217;

https://kadrovik.uz/question/13567;

https://kadrovik.uz/question/13040.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.