Саволнинг ID си: 15365
Ўзбекнефтегаз" АЖ умумий йиғилишининг қарори билан республикамизда аҳолига нефть маҳсулотларини сотишнинг ягона тизими - "UNG Petro" МЧЖ ташкил этилмоқда. Шу мақсадда "Нефть база" МЧЖлар тасарруфида бўлган автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари (АЁҚШ) мол-мулк сифатида янги ташкил этилган "UNG Petro" МЧЖ тасарруфига ўтказилмоқда.
Бу ҳолатда "Нефть база" МЧЖдан "UNG Petro" МЧЖ тасарруфига ўтказилаётган АЁҚШлар шахсий таркибидаги ходимлар билан меҳнат муносабатлари қандай тартибга солинади?
Экспертларнинг жавоблари:

АЁҚШлар бошқа юридик шахсга ўтказилмоқда. Демак, агар ходимлар АЁҚШларда меҳнат фаолиятини давом эттирмоқчи бўлса, улар “UNG PETRO” МЧЖ билан меҳнат шартномаларини тузишлари лозим. Бунинг учен “Нефть база” МЧЖ билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилиниши зарур.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.