Саволнинг ID си: 15377
Бизнинг “Насаф” ФК ҳомий ташкилотлар томонидан берилаётган маблағлар ҳисобига фаолият олиб боради. Клубда жуда кўп аёллар декрет таътилида бўлиб, баъзилари 2012 йилдан буён икки-уч мартадан узлуксиз таътилда юрибди. Уларга нафақа бериш клубга моддий томондан оғирлик қилмоқда.
Таътилдаги аёллар штатини қисқартиришимиз мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, мумкин эмас.

МКнинг 237-моддасида белгиланишича, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Демак, клуб болани парваришлаш таътилида бўлган аёллар билан меҳнат шартномаларини бекор қилиши мумкин эмас.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.