Ишдан бўшамаган ҳолда фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун пуллик компенсация олиш имконияти
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, Ўзбекистондаги барча корхоналарда фойдаланилмаган барча йиллик таътиллар учун пуллик компенсация ходимга фақат меҳнат шартномаси бекор қилингандагина тўланади (МКнинг 151-моддаси 1-қисми).
Ходимга иш даврида, унинг хоҳишига кўра, фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун уларнинг энг оз муддатидан (15 иш кунидан) ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МКнинг 134-моддаси, 151-моддаси 2-қисми).
Сизнинг меҳнат таътилингиз 15 иш куни бўлганлиги сабабли, сизга пуллик компенсация тўлаш имкониятлари мавжуд эмас.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.