Саволнинг ID си: 16854
Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 йилдаги 743-сонли қарори бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар қачондан бошлаб ҳисобланади? Бухгалтерия 01.01.2019 йилдан бошлаб ҳисоб-китоб қилиб бериши шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

ВМнинг 06.09.2019 йилдаги 743-сон қарорининг 1-бандига асосан, Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда банд бўлган хизматчиларнинг кенг тарқалган лавозимлари ходимлари айрим тоифалари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича разрядлар 4-иловага мувофиқ тасдиқланган. Ушбу қарорнинг 3-бандига асосан, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича устамалар, қўшимча ҳақлар ва разрядлар 2019 йил 1 январдан бошлаб қўлланилади. Шунга мувофиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобига сақланадиган ташкилотларда қарорнинг 4-иловасида кўрсатилган  ходимларнинг 2019 йил 1 январдан 2019 йил сентябргача бўлган иш ҳақини янги разрядлар бўйича қайта ҳисоблаб чиқиш ва тўлаб бериш керак.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.