ИДАКда ишлаш мажбуриятларини ходимга юклашда буйруқни расмийлаштириш зурурлиги

Саволнинг ID си: 17001
Электрон меҳнат шартномалари ва меҳнат дафтарчалари тизими билан ишлашда ходимга мажбуриятларни юкланди
Мажбуриятларни юклаш тўғрисида буйруқ чиқариш зарурми?
Экспертларнинг жавоблари:

Иш берувчи ёзма шаклда тегишли қарорни расмийлаштириш йўли билан "ЯММТ" ИДАКга кириш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахсларни белгилаши шарт (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).

Бу буйруқ, фармойиш ёки мазкур иш топширилаётган шахснинг лавозим йўриқномасида алоҳида банд билан ёхуд иш берувчи томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномасига қўшимча киритиш тарзида белгиланиши мумкин. Мажбурият ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ҳам қайд этилиши мумкин.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.