Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарори билан тасдиқанган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторининг 1-бўлимида (1-иловасида) “Ишчиларнинг асосий касблари таснифи” келтирилган. Иловада ишчилар касбларининг малакавий разрядлари диапазонлари кўрсатиб ўтилган.
Ишчилар касблари малака разрядларининг диапазони ишчиларнинг касблари бўйича уларнинг мураккаблигига кўра (меҳнат шароитларини ҳисобга олмасдан) ишчилар касблари бўйича ишларнинг энг кам ва энг юқори разрядларини «1» дан «8» гача оралиқда белгилайди, бунда: «1» разряд – ходимда паст малакани талаб қиладиган энг оддий ишларни, «8» разряд эса – ишчидан энг юқори касбий малакани ва тажрибани талаб қиладиган алоҳида мураккаб ва ноёб иш турларини ифодалайди. Аксарият ҳолларда ишчининг энг юқори малака разряди 6-разряддан ошмайди.
Ҳар бир ишчи касби бўйича аниқ разряд ягона тариф-малака йўриқномаларида ҳамда тармоқ тариф-малака йўриқномаларида кўрсатиб ўтилиши мумкин.
ВМнинг 2019 йил 6 сентябрдаги 743-сонли қарорининг 2-иловасида кўрсатилган ишчи касблари разрядлари ВМнинг 2017 йил 4 октябрдаги 795-сонли қарорининг иловасидан келиб чиқиб белгиланади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.