Кадр ҳужжатларида турли даврларда бир ҳил санани кўрсатиб бўлмаслиги
Иш даврини аниқлаш амалиёти нотўғри, сабаби турли даврларда айнан бир хил саналар такрорланади:
- 10.01.2018 й. - 10.01.2019 й.
- 10.01.2019 й. - 10.01.2020 й. ва ҳ.к..
Бу қўпол хато ҳисобланмайди.
Келгусида бундай хатоликларга йўл қўймасликни тавсия этамиз, сабаби ҳар бир йил муайян санадан бошланади ва ушбу санадан олдинги кунда тугалланади. Кейинги давр (йил) унинг бошланиш кунидан (кун, ой), бироқ кейинги календарь йилдан бошланади:
- 10.01.2018 й. - 9.01.2019 й.
- 10.01.2019 й. - 10.01.2020 й. ва ҳ.к..
Иш даври тўғри ҳисобланганда техник хатолар ва турли йилларга айнан бир хил саналар киритилган ҳолатлар бўлмайди.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.