Таътиллар тақдим этиш
- Cоциальные отпуска
- КОДП
- Йиллик таътиллар
- Иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил
- Таътилни кўчириш
- Таътилни қисмларга бўлиб бериш
- Таътилни узайтириш
Таътилдаги таътил: ҳужжатли расмийлаштириш
Меҳнат таътили тугашининг санасидан қатъи назар, ҳомиладорлик ва туғиш таътили вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақасига мувофиқ таътилнинг бошланиш пайтидан – 2020 йилнинг 24 февралидан 28 июнига қадар расмийлаштирилиши лозим.
Men 2016 yilda Oliy ta'limni tamomlab, noyabr oyida davlat tashkilotiga ish boshdim. 2017 yil iyul oyida boshqa bir davlat tshkilotiga ishga kirdim. Men mehnat ta'tiliga hozirgi ish joyimga kirgan vaqtdan boshlab, hisoblaganda 1 yildan so'ng mehnat ta'tiliga chiqamanmi yoki dastlabki ish joyimga kirgan vaqtdan boshlab hisoblaganda 1 yil bo'lganda mehnat ta'tiliga chiqamanmi?
Уриндош ходимга таътил бериш тугрисидаги буйрукда 01.05.2015-01.05.2016 иш йили курсатилиши керакми ёки 01.05.2015-01.07.2015 иш йили учун такдим килинадими? Кейинги мехнат таътилини такдим килиш хакидаги буйрукда иш йили кандай тартибда курсатилади?
Сизнинг ҳолатингизда ўриндош ходимга икки ойлик иш, яъни 01.05.2015 йилдан 01.07.2015 йилгача бўлган давр учун ҳақ тўланадиган таътил берилиши керак, асосий иш жойи бўйича қолган ҳақ тўланадиган дам олиш кунлари учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.
Махсулот ишлаб чиқармаган, иш хақи хисобланмаган касаначи ходимга мехнат таътили берилиши қонунийми, агар қонунга тўғри келса мехнат таътилини хисоблаш қандай тартибда амалга оширилади?
Касаначилар меҳнатига ҳақ тўлаш ва меҳнат таътиллари бериш шартлари Меҳнат кодекси ва 2006 йил 11 январдаги 4-сон Касаначилик тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.