Саволнинг ID си: 2197
Корхонамиз ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиб, асосий фаолияти ишлаб чиқариш (ХХТУТ 17116), бундан ташқари, улгуржи савдо билан хам шуғулланамиз. Ушбу фаолиятлар буйича алохида ҳисоб юритган холда, 5%ли ставкада ЯСТ тўлаб келмоқдамиз. 3 чоракдан буюртмачиларнинг давал хом-ашёсини қайта ишлаб бериш каби хизматлар кўрсатилган.
Мазкур хизматдан тушум 10%ни ташкил қилса, ЯСТнинг асосий фаолият ставкаси буйича 5% тўласак, тўғри бўладими, ёки алоҳида ажратиб 6% тўлашимиз керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Саноат соҳасида  маҳсулот ишлаб  чиқариш  корхонага тегишли бўлган ишлаб чиқариш жиҳозлари ёки жалб қилинган ишлаб чиқариш жиҳозлари ёрдамида ишлаб чикариш технологик жараёни буйича амалга оширилади. Саноат  соҳасидаги корхонанинг маҳсулотлари  тайёр махсулотлар (ўзининг хом ашёсини ишлатган ҳолда) ва саноат соҳасидаги хизматлар  (ДАВАЛ ХОМ-АШЁСИНИ ҚАЙТА ИШЛАБ БЕРИШ)дан иборат.

Шундай қилиб, саноат соҳасидаги хизматлар  (ДАВАЛ ХОМ-АШЁСИНИ ҚАЙТА ИШЛАБ БЕРИШ)га   саноат соҳасидаги корхоналардек   солиқ ставкалари буйича солиқ солинадиган базага нисбатан 5% ЯСТ солинади. (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига 9-2-ИЛОВА).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.