Саволнинг ID си: 22279
Корхонада ходимларнинг ишга келиш-кетиш вақтларини қайд этиб, ходимларга имзо чектириб бориш журнали қайси қонунда белгиланган?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳар бир корхона ходимларнинг ишга келиши ва кетиши устидан назоратни амалга ошириш тартибини ўзи ўрнатади. Бунда келиш-кетиш журнали юритилиши ёки турникет ва бошқа электрон мосламалардан фойдаланилиши мумкин. Қонунчиликда назорат ўрнатилиши кераклиги ва у қандай тарзда амалга оширилиши белгиланмаган, шу жумладан ходимларнинг келиш-кетишини қайд этиш журналини юритиш ҳам кўзда тутилмаган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.