Саволнинг ID си: 2655
МЧЖ январь ойида таннархи 1000,00 минг сўм бўлган тайёр маҳсулотларни 950,00 минг сўмга, февраль ойида таннархи 900,00 минг сўм бўлган тайёр маҳсулотларни 1000,00 минг сўмга, март ойида таннархи 950,00 минг сўм бўлган тайёр маҳсулотларни 950,00 минг сўмга реализация қилади.
Товарларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилганда ва текинга берганда нима ЯСТ солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади? Таннархидан паст баҳоларда реализация қилишни ЯСТ Ҳисоб-китобида қандай кўрсатилади? Мазкур хўжалик операциялари бўйича ҳисобварақ-фактуралар қандай расмийлаштирилади? Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Тайёр маҳсулотларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилганда ЯСТга тортиш учун ялпи тушум реализация қилинган тайёр маҳсулотларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади (СКнинг 355-моддаси).

Тайёр маҳсулотларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилганда ва текинга берганда ЯСТ Ҳисоб-китобида қуйидагилар кўрсатилади:

010-сатр бўйича – тайёр маҳсулотларни реализация қилишдан олинган соф тушум, яъни 950+1000+950=2 900,0 минг.сўм ;

025-сатр бўйича -  тайёр маҳсулотларни таннархидан паст баҳоларда реализация қилиш ва текин беришдан кўрилган зарар, яъни 1000-950=50,0 минг.сўм .

Мазкур вазиятда, ягона солиқ тўлови қуйидаги тарзда ҳисобланади: (1000+1000+950) х Сизнинг фаолиятингиз тури учун ЯСТ ставкаси.

Бухгалтерия ҳисобида ушбу операция қуйидагича акс этади:

N

Хўжалик операциялари мазмуни

 

21-сон БҲМС бўйича счётларнинг ўзаро боғланиши

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1

Реализация қилинган  маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110

«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

2810

«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

Бухгалтериянинг маълумотнома-ҳисоб-китоби

2

Маҳсулотларни реализация қилишдан  олинган даромад акс эттирилди

 

4010

«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

9010

«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

Юкхати, ҳисобварақ-фактура

 

3

Реализация бўйича молиявий натижа акс эттирилади (9110 ва 9010 счётларини ёпиш)     

 

9910 «Якуний молиявий натижа»

9010 «Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

9110«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

9910 «Якуний молиявий натижа»

 

 

4

ЯСТ ҳисобланди

 

9820 «Фойдадан ҳисобланган бошқа солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлар»

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми 1-бандига асосан товарларни текинга беришни (ҳадя шартномасига кўра) амалга оширувчи корхоналар ЯСТга тортиш мақсадида ялпи тушумни реализация қилинган товарлар таннархи ёки уларни олиш баҳосидан келиб чиққан ҳолда аниқлайдилар. Бироқ ушбу  норма экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига текинга бериладиган товарларга татбиқ этилмайди. Юқоридагиларга асосан, бундай ташкилотларга товарларни текинга берганда ЯСТ солиш объекти вужудга келмайди.

Текинга беришда ҳисобварақ-фактура умумбелгиланган тартибда расмийлаштирилади, бунда “Тўлашга жами” графасида “Тўловсиз” сўзи ёзилади.

Тайёр маҳсулотларни ҳадя шартномаси бўйича текинга бериш бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тарзда акс этади:

N

 

Хўжалик операциялари мазмуни

21-сон БҲМС бўйича счётларнинг ўзаро боғланиши

 

Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар

Дебет

Кредит

1.

Ҳадя шартномаси бўйича берилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

9110

«Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи»

2810

«Омбордаги тайёр маҳсулотлар»

Ҳадя шартномаси, юкхати

2

Ҳадя шартномаси бўйича тайёр маҳсулотларнинг берилиши акс эттирилади

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

9010

«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромадлар»

Ҳадя шартномаси, юкхати

3.

Тайёр маҳсулотларни текинга беришдан кўрилган зарар акс эттирилади

 

9430 «Бошқа операцион харажатлар»

 

4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Бухгалтерия ҳисоб-китоби

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.