Саволнинг ID си: 2709
Корхона Сув хўжалигининг рухсати ва экология экспертизаси хулосаларига биноан дарёдан тозалаш тартибида зарарсиз шағал қазиб олади, ундан ювилган (тозаланган) қум ва шағал ишлаб чиқаради.
Қум ва шағал ишлаб чиқарувчи корхона ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ кодексининг 244-моддасига асосан ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси белгиланган ва реализация қилиш ёки топшириш, шу жумладан бепул бериш, шунингдек маҳсулот ишлаб чиқариш мақсадида ўз истеъмоли ва бошқа эҳтиёжлари учун мўлжалланган фойдали қазилма (фойдали компонент) тайёр маҳсулот деб эътироф этилади. Президентнинг 04.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 15-иловада тош-шағал аралашмаси, шағал аралашмаси, майда тошлар, шағал учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси кавлаб олинган тайёр маҳсулот ҳажмига нисбатан 4 фоиз миқдорида белгиланган.

Шундай қилиб, сизнинг корхонангиз ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиси ҳисобланади. СКнинг 350-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ ягона солиқ тўлови акциз солиғи тўланадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилмайди, бундан махсус печлардан фойдаланган ҳолда энергия тежайдиган замонавий технологиялар асосида пишиқ ғишт ишлаб чиқарувчи микрофирмалар ва кичик корхоналар мустасно.

Юқоридагиларга асосан, Сизнинг корхонангиз   ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлиши мумкин эмас.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.