Саволнинг ID си: 2996
Бизнинг корхона 2015 йил 3 мартда очилган. ХХТУТ бўйича коди 16272 (асфальтбетон ишлаб чиқариш), микрофирма.
Президентнинг 28.01.2009 йилдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1050-сон Қарорига асосан асфальтбетон ишлаб чиқариш корхонасига имтиёзлар бериладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Президентнинг 28.01.2009 йилдаги “Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1050-сон Қарорига 2-илова билан ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари бериладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг товар гуруҳлари рўйхати белгиланган.

Уларга қуйидагилар киради:

 1. Тайёр ип-газлама матолар (чит ва сатиндан ташқари)

 2. Тайёр аралашма матолар

 3. Тайёр шойи (атласдан ташқари) матолар

 4. Пойабзал ва уни ишлаб чиқариш учун материаллар

 5. Тайёр тикувчилик буюмлари, тайёр кийимлар (тикувчилик, трикотаж ва чарм буюмлари)

 6. Бош кийимлар (миллий бош кийимлардан ташқари)

 7. Пайпоқ буюмлари

 8. Тўқимачилик атторлик буюмлари

 9. Металл атторлик буюмлари

 10. Пластмасса атторлик буюмлари

 11. Чарм атторлик буюмлари

 12. Парфюмерия-косметика товарлари, санитария ва шахсий гигиена товарлари

 13. Металл идишлар ва ошхона анжомлари

 14. Электр ёритиш жиҳозлари

 15. Мебель учун фурнитура

 Асфальтбетон мазкур рўйхатга кирмайди, шунинг учун уни ишлаб чиқаришда Президентнинг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сон Қарорига асосан  имтиёзлар тақдим этилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.