Чет эллик корхонадан логистика хизматлари харид қилинганида солиқ оқибатлари
Саволнинг ID си: 30225
Корхона товарларни импорт қилиб сотади. Айрим ҳолатларда алоҳида норезидент логистика компанияси хизматидан фойдаланишга тўғри келади. Бу логистика компанияси товарларни мол етказиб берувчи жойлашган давлат ҳудудидан Ўзбекистон Республикаси божхонасигача етказиб берган. Божхонадан корхона омборхонасигача товарларни ўзимиз етказганмиз. Логистика компанияси ўз давлатининг резидентлик сертификатини тақдим этган, шунга асосан норезидентлар даромадидан олинадиган солиқни ушлаб қолмаганмиз. ҚҚС ҳам тўламаганмиз. Солиқ бошқармаси ҳозирда ушбу вазият бўйича норезидентнинг солиқларини тўлашда солиқ агенти сифатида иштирок этишимиз ва 6% ставкада фойда солиғи ҳамда 12% ставкада ҚҚС тўлашимиз кераклиги тўғрисида хабарнома жўнатди. Фойда солиғини ушлаб қолмаганимизга асос қилиб СК 357-моддасини кўрсатиб, унга резидентлик сертификатини илова қилиб жавоб бердик.
1. Норезидентдан фойда солиғини СК 357-моддасига асосан резидентлик сертификати борлиги сабабли ушлаб қолмаганимиз ва шундай жавоб берганимиз тўғрими?
2. Норезидент томонидан кўрсатилган логистика хизматларининг реализация қилиш жойи Ўзбекистон ҳисобланиб, ҚҚС тўланадими?
3. Ушбу вазиятда қандай солиқ ҳисоботлари тақдим этилади?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин