Саволнинг ID си: 3253
Менинг ёшим 61 да ўтган йили нафақага чиқдим. 40 йил мобайнида турли ташкилотларда турли хисобчи лавозимларида ишладим. Худога шукур хали куч қувватим хам билмим хам етарли. Шу сабабли уйда ўтиргандан кўра ишлашни афзал кўрдим. Ишлашим учун корхона хам топилди. Фуқаровий турдаги мехнат шартномаси асосида, бир йўла учта, унча катта бўлмаган масулияти чекланган жамиятнинг бухгалтерясини юритмоқчи-ман. Учта корхона бир офисда жойлашганлиги сабабли, шанба ва якшанба кунларидан ташқари кунлари, хар бир корхонада бир соатдан, бир кунда жами уч соат ишлайман. Корхоналарнинг хар бири хар ойда 75 000 сумдан хақ тўлашмоқчи. Шу муносабат билан, қуйидаги саволларимга жавоб берсангиз. Мен фуқаровий турдаги мехнат шартномаси асосида бир йўла кўпи билан нечта корхонада ишлашим мумкин? Яъни ишлайдиган корхоналарнинг максимал сони қонун томонидан чегараланганми?
Фуқаровий турдаги мехнат шартномаси асосида бир йўла кўпи билан нечта корхонада ишлаш мумкин? Яъни ишлайдиган корхоналарнинг максимал сони қонун томонидан чегараланганми?
Экспертларнинг жавоблари:

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома шахслар ўртасидаги якка тартибдаги битим бўлиб, у ҳуқуқий муносабатларнинг пайдо бўлиш, ўзгариш ва бекор қилиш тартибини белгилайди. Мазкур соҳадаги мажбуриятларни Фуқаролик кодексининг 234, 354-357, 989 ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тартибга солади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартномани тузиш чоғида Меҳнат кодекси 160-моддасининг ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низом (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган) талаблари ушбу ҳолда қўлланмайди.

Асосийси - фуқаролик-ҳуқуқий шартномада меҳнат ҳуқуқи атамаларидан фойдаланмаслик лозим. Унда тарафларни "ходим" ва "иш берувчи" деб эмас, балки "ижрочи" ва "буюртмачи" деб номлаш керак. "Иш ҳақи" ўрнига "бажарилган иш (кўрсатилган хизматлар) учун ҳақ" сўзларини ишлатиш керак.

Бундай шартномалар бўйича амалга ошириладиган тўловлар Солиқ кодекси 143-моддасининг 3-бандига асосан меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибида ҳисобга олинади.

Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишловчига Меҳнат кодексида назарда тутилган имтиёз ва компенсациялар татбиқ этилмайди.

Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларга кўра Ижрочига нисбатан буйруқлар чиқарилмаслиги, иш вақтини ҳисобга олиш табели юритилмаслиги лозим. У бўйича ишловчиларга таътил, шу жумладан ижтимоий таътил ҳам берилмайди. Ижрочи корхонада белгиланган тартибга бўйсунмайди, балки ўзи ишни ташкил этади, уни таваккалга асосланиб бажаради, меҳнат муҳофазасини таъминлайди. Фақат меҳнатнинг ашёлаштирилган пировард натижаси ёки бажарилган топшириқ учун унинг меҳнатига ҳақ тўланади(Масалан: тайёрланган бухгалтерия ҳисоботи, қурилган ёки таъмирланган бино, етказиб берилган юк, ва х.к.). Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузиб ёллашда меҳнат дафтарчаси юритилмайди.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ишловчи пенсионерларга тўланадиган пенсиялар ҳақида" 1995 йил 20 ноябрдаги ПФ-1289-сон Фармонининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилган:

"2014 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.12.2013 й.  пф-4589 – сонли Фармони).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.