Хусусий мактаб биносини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатларни 2 йил давомида чегириш

Саволнинг ID си: 32824
ID 31744 ва ID 31926-сонли саволларга қўшимча савол. 2024 йил 31 январдаги ПҚ-49-сон Президент Қарори билан "2030 йил 1 январгача юридик шахсларга ўз маблағлари ҳисобидан нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларини қуриш билан боғлиқ бўлган харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда 2 йил давомида тенг улушларда чегириб ташлаш ҳуқуқи берилиши" белгиланган. Аммо Солиқ Кодесида шу матнни бошқача талқинда киритилган, яъни "амортизация нормаларини қўллаш ҳисобидан" чегириб ташланади". Сизнинг жавобингиздан келиб чиқсак, биргина шу талқин асносида тадбиркорлар бу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқидан махрум қилинган. Чунки солиқ тўловчи қурилаётган бино фойдаланишга топширмагунча ҳақиқий харажатларни чегира олмайди, фойдаланишга топшириб бўлганидан кейин эса ижтимоий соҳада фаолият олиб боради ва фойда солиғини 0% ставкада тўлайди.
Тадбиркорнинг ҳуқуқи шундай бузилганида, ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қайси бири устун ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)

Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин