Саволнинг ID си: 3783
Маъсулияти чекланган жамиятда директор мазкур жамиятнинг менежер лавозимига, жамият менежери жамият директори лавозимига ўтказилмоқда. Ушбу ҳолат бўйича қуйидаги саволларга жавоб берсангиз: 1).Жамият директори билан меҳнат шартномаси таъсисчилар қарорига асосан бекор қилинганидан сўнг, янги тайинланган жамият директорининг буйруғи билан собиқ директор менежер лавозимига қабул қилинадими? 2).Жамият менежери таъсисчиларнинг қарорига асосан директорликка тайинланса, унинг менежерлик лавозимидан бўшатиш тартиби қандай амалга оширилади? 3).Агар жамият директори ва менежерлари билан меҳнат шартномалари бекор қилиниб, янгидан лавозимларга тайинланадиган бўлсалар уларга Меҳнат кодексига асосан якуний ҳисоб-китоблар амалга ошириладими? 4).МЧЖ директори тайинланганлиги тўғрисдаги қарор туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузурида Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларидан рўйхатдан ўтказиладими?
Маъсулияти чекланган жамиятда директор мазкур жамиятнинг менежер лавозимига, жамият менежери жамият директори лавозимига ўтказилмоқда. Жамият директори билан меҳнат шартномаси таъсисчилар қарорига асосан бекор қилинганидан сўнг, янги тайинланган жамият директорининг буйруғи билан собиқ директор менежер лавозимига қабул қилинадими?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Йўқ, чунки Жамият раҳбарини ишга қабул қилиш жамият таъсисчиларининг ҳуқуқидир. Меҳнат шартномаси директор билан бекор қилингандан кейин янгидан собиқ директор “менежер” лавозимига ишга қабул қилинади. Чунки менеджер лавозимга ишга қабул қилиш Жамият директори ваколатидадир.

2. Жамият буйруғи билан менежер олдин ишдан бўшатилади ва кейин жамият таъсисчиларининг қарори асосида Жамият директори лавозимига ўзини тайинлайди.

3. Хар икки ҳолатда хам улар билан тўлиқ хисоб-китоб қилинади (МКнинг 110, 151-моддалари).

4. Йўқ, МЧЖ директори тайинланганлиги тўғрисидаги қарор ҳокимликлар ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекцияларидан рўйхатдан ўтказилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.