Саволнинг ID си: 3940
Корхона ходимини хизмат сафарига юборган. Хизмат сафарига кетиш олдидан ходимга аванс тарикасида 3 000 АҚШ доллари берилган. "Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларига Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш" хақидаги Тартибга асосан (Адлия Вазирлигида 05.06.2000 йил 932-сон билан руйхатга олинган), меёрий харажатлар 4 500 $ АКШ долларидан ошиши мумкин эмас. Ходим хизмат сафаридан қайтгандан сўнг топширган бўнак хисоботида, хақиқатда қилинган харажатлар 6 000 $ АКШ доллари микдорида эканлиги қайд этилди. Корхона ходимга юқоридаги Тартибга асосан белгиланган меёр доирасидаги қисмини, яьни 1 500 $ АКШ доллари тўлаб берди.
Бўнак хисоботида кўрсатилган, аммо ходимга берилмаган меёридан ортиқча хизмат сафари харажатлари учун корхона жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бюджетга ўтказиб бериши керакми ?
Экспертларнинг жавоблари:

Ушбу холат бўйича чет-эл хизмат сафари харажатлари  учун корхона томонидан ходимга  меёридан ортиқча  маблағ сарфланмаган. Яъни,  ходим хизмат сафари давомида бўнак хисоботи бўйича 6 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлагани кўрсатилган. Корхона томонидан ушбу харажат учун ходимга белгиланган  меёр доирасида  4 500 АҚШ доллари ажратилган.

«Ходимлар республика ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш»  Тартибининг 6.7 бандига асосан (Адлия Вазирлигида 05.06.2000 йил 932-сон билан руйхатга олинган),  ушбу тартибда белгиланган меёр доирасида ходимларга тўланадиган харажатлар, жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромадига киритилмайди.

Ходининг меёридан ортиқча хизмат сафари харажатлари корхона томонидан қоплаб берилмагани учун,  корхонада жисмоний шахслардан даромад солиғини ундириб бюджетга ўтказиб  бериш мажбурияти юзага келмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.