Саволнинг ID си: 3963
Ишчи бир давлат ташкилотида тўлиқ ставка асосида ишлайди. У қўшимча равишда бошқа-бир давлат ташкилотида фуқаролик-ҳуқуқий меҳнат шартномаси (трудовое соглашения) асосида ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса асослари қандай?
Ишчи бир давлат ташкилотида тўлиқ ставка асосида ишлайди. У қўшимча равишда бошқа-бир давлат ташкилотида фуқаролик-ҳуқуқий меҳнат шартномаси (трудовое соглашения) асосида ишлаши мумкинми? Мумкин бўлса асослари қандай?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мумкин. Агарда ички ҳужжатларига зид келмаса, давлат органи ходими бошқа ташкилот билан хизмат кўрсатиш бўйича фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси тузиши мумкин.

Шуни таъкидлаш лозимки, тарафлар ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий шартномасининг имзоланиши меҳнат муносабатларини келтириб чиқармайди (матнда–ФҲШ). ФҲШ бўйича ҳуқуқий муносабатлар Фуқаролик кодекси нормалари билан, хусусан, 38 боб – “Ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш” боби билан тартибга солинади.

ФҲШ бўйича бажариладиган ишлар меҳнат қонунчилиги билан тартиба солинмас экан, унга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.10.2012 й. 297-сон "Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарорида назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари, давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг ўриндошлик асосида ишлашини тақиқловчи нормаси тадбиқ қилинмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.