Саволнинг ID си: 4276
Корхонанинг асосий фаолияти – аҳоли буюртмаси бўйича гилам ва гилам буюмларини ишлаб чиқариш ва таъмирлаш (тармоқ коди – 17122) ҳисобланади. Корхона 2014 йил 1 январдан бошлаб Солиқ кодексининг 269-моддаси 16-бандида назарда тутилган мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан фойдалана оладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ кодексининг  (СК) 269-моддаси 16-бандига асосан юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда солиқ солинадиган база кўпи билан ўн йил давомида ишлатиб келинаётган машина ва асбоб-ускуналарнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматига камайтирилади.

Балансингизда шундай машина ва асбоб-ускуналар мавжуд бўлган тақдирда,  01.01.2014 йилдан бошлаб сиз ушбу имтиёздан фойдаланишингиз мумкин (Ўзбекистон Республикасининг 25.12.2013 йилдаги ЎРҚ-359-сон Қонуни).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.