Саволнинг ID си: 5163
2015 йилда 10 ЭКИҲ миқдорида моддий ёрдам берилган. Кўрсатилган моддий ёрдамга ЖШДС солинмаган.
2015 йил IV чорак учун ЯИТ бўйича ҳисоб-китобни топширишда моддий ёрдам қайси графада кўрсатилиши лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китобда 010-сатрда меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча  даромадлар кўрсатилади  (ЎзР СКнинг 172-моддаси). 2015 йилда барча турдаги моддий ёрдамлар жисмоний шахснинг бошқа даромадларига тааллуқли бўлган (ЎзР СКнинг 178-моддаси 16-банди). Бундан келиб чиқадики, меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга у киритилмайди, тегишинча, ягона ижтимоий тўлов солинмайди (ЎзР СКнинг 306-моддаси).

2015 йил 4 чорак учун ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари бўйича ҳисоб-китобда моддий ёрдам кўрсатилиши керак эмас.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.