Саволнинг ID си: 5475
Корхона улгуржи савдо билан шуғулланади (ХХТУТ 71150). 2015 йилда корхона қуйидаги фаолиятни амалга оширди. 3 чорак учун тушум жами 11 500 минг сўм (100%): ижара 10 000 минг сўм (86,96%) улгуржи савдо 1 500 минг сўм (13,04%). 4 чорак учун тушум жами 9 000 минг сўм (100%): ижара 5 000 минг сўмни (55,56%) ташкил қилди улгуржи савдо 4 000 минг сўмни (44,44%) ташкил этди. Жами йил учун 20 500 минг сўм (100%): Ижара – 15 000 минг сўм (73,17%) Улгуржи савдо 5 500 минг сўм (26,83%) Демак, 3 чорак якунлари бўйича ижара асосий фаолият тури ҳисобланади ва умумий улушда 86,96%ни ташкил қилади, тегишинча ЯСТ 30% ставка бўйича ҳисоблаб ёзилади. 4 чоракда ижара улуши 60%дан камни ташкил қилди, ЯСТ ставкаси 6%гача пасайди.
Агар 2015 йилнинг учинчи чорагида ижара 86,96%ни, тўртинчи чоракда 55,56%ни, ўсувчи якун бўйича эса 73,17%ни ташкил қилган бўлса, савдо шохобчалари ижарасидан олинган тушумдан ЯСТ қандай ставкалар бўйича ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

ЯСТни аниқлашда асосий фаолият тури ўсувчи якун бўйича аниқланади. Сизнинг ҳолатингизда, турғун савдо шохобчаларини ижарага бериш бўйича хизматлар йил якунлари бўйича асосий фаолият тури ҳисобланади (умумий ҳажмда ижара бўйича тушум улуши 73,17%ни ташкил қилди, бу 60%дан кўп). Турғун савдо шохобчаларини оператив ижарага бериш бўйича ЯСТ ставкаси 30% миқдорида тасдиқланган (Президентнинг 22.12.2015 йилдаги ПҚ-2455-сон Қарорига 10-1-илова).

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ Маълумотнома-ҳисоб-китобини (АВ томонидан 03.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган МВ, ИВ ва ДСҚ Қарорига илова) тўлдиришда 4 чорак учун:

4-графанинг 020-сатрида асосий фаолият тури бўйича 30% ЯСТ ставкаси, 5-графанинг  020-сатрида улгуржи савдо бўйича тасдиқланган ЯСТ ставкаси кўрсатилади. Кейин ҳисоб-китоб Маълумотномада кўрсатилган формулалар бўйича бажарилади.

Йил якунлари бўйича ЯСТ Ҳисоб-китобини тўлдиришда 1-графанинг “Асосий фаолият тури” 070-сатрида 30% ставка ёзилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.