Саволнинг ID си: 5509
Оилавий корхона муассисларининг оила аъзоси ҳисобланмайдиган ходимларни оилавий корхона ишга қабул қилиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

“Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонуннинг 20-моддасига (26.04.2012 йилдаги ЎРҚ-327-сон, кейинги ўринларда – Қонун) биноан оилавий корхона (иш берувчи) ва оилавий корхонанинг ёлланма ходими ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ меҳнат шартномаси (контракт) билан тартибга солинади.

Бу оилавий корхона қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларни ёллашни амалга ошириши мумкинлигини тасдиқлайди (Қонуннинг 4-моддаси бешинчи қисми).

Шундай қилиб, оилавий корхона ходимга ҳақ тўлаш ва у томонидан оилавий корхонанинг ички меҳнат тартиботи қоидаларига бўйсунган ҳолда ходим билан муайян мутахассислик, малака, лазозим (штат жадвалига кўра) бўйича меҳнат шартномаси тузиб уни ишга қабул қилиши мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.