Қонунчилик томонидан юридик шахслар билан бир қаторда жисмоний шахслар ҳам амалга ошириши мумкин бўлган инвестициянинг турли шакллари ўрнатилган. Шартнома (келишув) шартларига асосланиб инвестиция сифатида йўналтирилган маблағларни мақсадлар бўйича аниқлаштирилади.
Амалдаги бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида устав капиталини оширишга ёки қатнашчиларнинг пай улушларини сотиб олишга йўналтирилмаган инвестицияларни қатъий регламентлари ўрнатилмаган. Киритилган инвестициялар (пул ва мулк шаклидаги) мақсадли инвестициялар эканлигидан келиб чиқиб, пул маблағлари ва мулк киримлари ҳисобини қуйидаги счетларда юритишни маслаҳат берамиз:
Хўжалик операциясининг мазмуни | Счётлар корреспонденцияси | |
Дебет | Кредит | |
Инвестор томонидан шартнома (келишув) имзолангач, унинг инвестиция мажбуриятларини акс эттириш | 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" | 8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" |
Инвестиция мажбурияти ҳисобига пул маблағларининг келиб тушиши ва айни вактда хусусий капитал таркибидаги инвестицион мажбариятларнинг ҳисобдан чикарилиши.
| 5110 "Ҳисоб-китоб счёти"; 5210 "Мамлакат ичидаги валюта счётлари" | 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" |
8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" | 9380 "Текин қайтарилмайдиган молиявий ёрдам" | |
Инвестиция мажбуриятлари мулк шаклида киритилиши ва айни вактда хусусий капитал таркибидаги инвестицион мажбариятларнинг ҳисобдан чикарилиши. | 0700 "Ўрнатиладиган Асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи счетлар"; 1000 "Материаллар"; 0800 «Капитал куйилмаларини ҳисобга олувчи счетлар»
| 4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари" |
8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" | 8530 "Текинга олинган мулк" |
Инвестицион мажбуриятлар хорижий валютада белгиланганлиги сабабли уларни қайта баҳолаш зарурияти 22-сон БҲМС “чет эл валютасида ифодаланган активлар ва мажбуриятларни бухгалтерия ҳисоби” (1364-сон билан 21.05.2004 й.да рўйхатга олинган)га мувофиқ аниқланади.
22-сон БҲМСга асосан, қайта баҳолаш ва курс фарқини белгилаш мақсадида баланснинг валюта моддаларига қуйидагилар киритилади:
а) кассадаги, банкнинг депозит ва ссуда счётларидаги валюта маблағлари, шу жумладан аккредитивлар;
б) чет эл валютасидаги пул ҳужжатлари;
в) чет эл валютасида ифодаланган қисқа муддатли ва узоқ муддатли инвестициялар;
г) чет эл валютасида ифодаланган дебиторлик ва кредиторлик қарзлари, кредит ва заёмлар.
Шу билан биргаликда 16-бандига кўра қуйидагилар қайта баҳоланмайди:
а) хўжалик юритувчи субъектнинг чет эл валютасига харид қилинган асосий воситалари, номоддий активлари, ўрнатиладиган ускуналари, капитал қўйилмалари, товар-моддий захиралари;
б) хўжалик юритувчи субъект, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона устав сармоясининг миқдорлари ва муассислари (иштирокчилари) улушларининг нисбати.
Шу тариқа, инвестицион фаолият объекти бўлмиш корхона хорижий инвестициялар ҳисобини юритишда қисқа ва узоқ муддатли инвестициялар счётларини, жумладан инвестор томонидан киритилган воситалар ҳисоби юритиладиган 8890 "Бошқа мақсадли тушумлар" счётини қайта баҳолашлари лозим.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.