Саволнинг ID си: 5750
Жамиятимиз 2013 йилда уз фаолиятини бошлаган ва ишлаб чикариш фаолияти билан шугулланади. Низом фондимиз 2013 йилда тулик шакллантирилган. 2015 йилда жамият таъсисчиси томонидан айланма маблагларни тулдириш учун жамият хисоб ракамига накд пул топширилди. 2016 йилда таъсисчи томонидан топширилган накд пулни унинг омонат хисоб ракамига утказиб берилди.
Таъсисчидан жамиятга кушимча маблағ киритиш учун ва олинган карзни кайтариш учун кандай хужжатларни расмийлаштириш керак. Таъсисчидан олинган пулни унга кайтаришда солик окибатлари келиб чикмайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

Таъсисчидан пул маблағларини қарз сифатида шартнома асосида расмийлаштириб олишда, агар пул маблағларидан фойдаланганлик учун фоиз тўловлари тўланмаса, ҳеч қандай солиқ оқибатлари келиб чиқмайди.

Агар қарз шартномасида корхона таъсисчисига фоиз тўловлари назарда тутилган бўлса, фоизлар суммасини ҳисоблаб ёзиш керак бўлади. Фоизлар тўлов манбаида солиққа тортилади. (СК 184-моддаси). Солиқ ставкаси 10%га тенг(ЎзР Президентининг 22.12.2015 й. 2455-сон Қарори 3-банди). ЖШДС тўлов манбаида фоизлар суммасидан келиб чиқиб ҳисобланади ва тўловни амалга оширишда ушлаб қолинади (СК 185-моддаси).

Корхона томонидан бошқа ташкилотлар ёки шахслардан олинган қарзлар суммаси пул маблағлари ҳисоби счетларининг дебетида  6820 «Қисқа муддатли қарзлар», 7820 “Узоқ муддатли қарзлар” счетлари билан корреспонденцияланган ҳолда акс эттирилади.

Қарз олиниши

Қарз олинди

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»,

7820“Узоқ муддатли қарзлар”

Қарз шартномаси бўйича пул маблағларининг қайтарилиши

6820 «Қисқа муддатли қарзлар»,

7820“Узоқ муддатли қарзлар”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Фоизларни ҳисоблаб ёзиш

Фоизлар бўйича харажатларни ҳисобга олиш

9610 «Фоизлар кўринишидаги харажатлар»

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

Тўлов манбаида солиқ ушлаб қолинди

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

Фоизлар тўлови

6920 «Ҳисобланган фоизлар»

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Тўлов манбаида солиқнинг тўланиши

6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

Таъсисчи томонидан жамият ҳисоб рақамига топширилган ва жамият томонидан таъсисчига қайтариб берилган пул суммасини қарз шартномаси сифатида расмийлаштирсангиз бўлади. ЎзР Фуқаролик Кодексининг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини олади.

Сизнинг ҳолатингизда, мазкур қарз шартномаси буйича қарз берувчи сифатида жисмоний шахс, қарз олувчи сифатида эса юридик шахс иштирок этади. Шу билан бирга, шартномада Сиз қарз суммаси миқдорини, таъсисчи томонидан жамиятга қарзни ўтказиш санасини ва жамият томонидан қарзни қайтариб берилиш муддатини аниқ кўрсатишингиз керак. Шунингдек, шартномада юридик шахс реквизитлари қаторида қарз суммаси келиб тушуши лозим бўлган жамият ҳисоб рақами ва қайтарилиб берилиши керак бўлган жисмоний шахснинг шахсий ҳисоб рақами (омонат ҳисоб рақами) кўрсатилади

Бундан ташқари, ЎзР Фуқаролик Кодексининг 734-моддасига биноан қарз суммасига фоизлар тўланиши мумкин. Агар Сиз қарз шартномаси буйича фоизлар тўламасангиз, шартномада “қарз суммасига фоизлар тўланмайди” деб аниқ кўрсатишингиз лозим.  

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.