Саволнинг ID си: 6151
Бизнинг корхонанинг асосий фаолияти тиббий хизматлар кўрсатиш (90%). Биз тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятимиз учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-3923-сонли Фармонида назарда тутилган ягона солиқ тўлови бўйича имтиёздан фойдаланамиз. Жамиятимизда клиникадан ташқари аптека (мустақил солиқ тўловчи эмас) ҳам мавжуд.
Ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз аптекага ҳам тадбиқ қилинадими? Агар аптека учун ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз тадбиқ қилинмаса, 2203-сон Низомдаги ягона солик тўловининг энг кам миқдорини аниқлаш мезони қўлланиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, фикримизча, солиқ имтиёзлари бутунлигича тиббий муассасасига тадбиқ этилади.

Ҳақиқатан, ЎзР Президентининг ПФ-3923-сонли Фармонининг 7-банди нормаси тўғридан тўғри тушунилса, 2007 йилнинг 1 октябридан аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) тиббиёт муассасалари 2018 йилнинг 1 январигача барча турдаги солиқлар ва Республика йўл жамғармаси ҳамда Бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига ўтказиладиган мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этилган, башарти бўшайдиган маблағлар тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга мақсадли равишда йўналтирилса.

Ушбу банддан келиб чиқадики, солиқ имтиёзлари бутунлигича тиббий муассасасига (солиқ тўловчи сифатида) тадбиқ этилади.

Энди, қандай корхона тиббий муассаса ҳисобланишини аниқлаш керак.

Тиббий фаолият лицензияланадиган фаолият турига киради.

Начнем с того, что медицинская деятельность является лицензируемой. Тиббий фаолиятни лицензиялаш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.03.2012 й. 92-сон қарорига 1-илова) билан тиббиёт муассасалари турлари ва ихтисослик турлари бўйича тиббий фаолият ҳажмига талаблар белгиланган.

Шу тариқа, агар корхона ўрнатилган тартибда ЎзР Соғлиқни сақлаш вазирлигидан лицензия олган бўлса ва лицензия талабларига амал қилса, шунингдек ҳисобот даври якуни бўйича тиббий хизмат кўрсатиш фаолияти асосий фаолият тури бўлган бўлса, у ҳолда бундай корхона тиббий муассаса ҳисобланади.

Ушбу ҳолатда, тиббий муассасанинг бошқа фаолият турларидан олган даромадларига ҳам юқорида кўрсатилган ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз тадбиқ этилади.

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган) ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлганларга тадбиқ этилмайди (2-банднинг б-қисми).

Аммо, эътиборга олиш керакки, амалиётда турлича фикрлар мавжуд. Солиқ органлари нуқтаи назаридан, ЎзР Президентининг ПФ-3923-сонли Фармонининг 7-бандида белгиланган имтиёзлар фақат  аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатиш (стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно) фаолиятигагина  тадбиқ этилади.

Шунинг учун, ушбу нормани ҳар хил талқин этилишининг олини учун ЎзР Давлат Солиқ Бошқармасига ёзма мурожаат қилишингизни ва ўз саволингизга расмий жавоб олишингизни маслаҳат берамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.