Саволнинг ID си: 6296
Корхона ўз маблағлари ва муассислар ҳиссалари ҳисобидан Тошкент вилоятида ўзининг йирик объектини қуришга рухсат олди. Шунинг учун ЯСТнинг энг кам миқдори Маълумотнома-ҳисоб-китобида мазкур қурилиш остидаги участка майдони ҳисобга олинади. Гарчи хизмат кўрсатиш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланар экан, пасайтирувчи коэффициент қўлланмайди.
Агар хизмат кўрсатиш корхонанинг асосий фаолият тури ҳисобланиб, ўз объекти қурилишини олиб борса, корхона ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентни қўллаши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга (МВ, ИВ ва ДСҚ қарори билан тасдиқланган, АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада қурилишни амалга оширувчи микрофирма ва кичик корхоналар учун қуйидаги ҳолларда  0,35 миқдорида пасайтирувчи коэффициент кўзда тутилган:

янги цехларни қуришни, уларнинг модернизациясини, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни амалга оширувчи, шу жумладан, инвестиция мажбуриятларига мувофиқ инвестицияларни амалга оширувчи, ушбу ишларни амалга ошириш даврида товарлар ишлаб чиқаришни амалга оширилмаганда - ушбу ишларни амалга ошириш даврига, бироқ ушбу ишларни амалга оширишни бошлаш санасидан бошлаб 24 ойдан ошмаган даврга;

қурилиш учун ажратилган ерларда уй-жой қуришни амалга оширилганда - норматив қурилиш даври (у мавжуд бўлмаганда - 1 йил) учун.

Шундай қилиб, қурилишни амалга оширишда пасайтирувчи коэффициентни қўллаш сиз айнан нима қураётганингизга боғлиқ.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.