Саволнинг ID си: 6567
Ўрта тиббиёт ходимлари қайта тайёрлаш ва ихтисослаштириш курсларида ўқиган ўрта тиббииёт ходимларига иш хақлари тўланадими? Қандай асосда?
Экспертларнинг жавоблари:

Тиббиёт ходимларига малака ошириш ва қайта тайёрлаш даври учун жамоа шартномаларида белгиланган кафолатли тўловлар тўланади, аммо унинг миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

 - Тиббиёт ходимлари (врачлар, фармацевтика ходимлари, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари) ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб боришлари шарт.

Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 18.12.2009 й. 319-сон қарорига 1-илова) билан тиббиёт ходимлари контингентига, ўтказиладиган курсларнинг ўқув дастурига, уларнинг ўтказилиш жойига, малака ошириш ва қайта тайёрлаш турлари ва шаклларига бўлган талаблар белгиланган.

- ЎзР Меҳнат кодексида иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш вақтида бериладиган кафолатлар белгиланган. 

    Меҳнат кодексининг 166-моддасига мувофиқ, иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажариш мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак.

    - Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш Тартиби (ЎзР ВМ 11.03.1997 й. 133-сон Қарорига 6-илова) нинг 5-бандига мувофиқ, ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. Агар малака ошириш даврида ходимга белгиланган тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари оширилса меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхонанинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.

      Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
      Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.