Саволнинг ID си: 7150
Бизнинг кичик корхона статусига мансуб бўлиб, асосий фаолияти тегишли лицензиялар асосида ер ости ва устидан кабелларни ўтказиш, кўп қаватли биноларга кабеллар тортиш хизматларини амалга оширади ва келажакда лойиҳалаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқаришда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини 23.02.2011й. 2200 сонли Низомга мувофиқ ҳисобга олиш керакми, башарти ушбу Низомнинг 3-бандида кўрсатиб ўтилган қурилиш ишларини ичида бизнинг корхонамиз томонидан амалга ошириладиган хизматлар тури мавжуд бўлмаса?
Экспертларнинг жавоблари:

Сиз шуғулланадиган фаолият тури ихтисослаштирилган қурилиш фаолиятига тааллуқли бўлгани учун корхона ЯИТ, суғурта бадаллари ва ЖШДСни 23.02.2011й. 2200-сон Низомга мувофиқ ҳисоблайди.

Қурилиш соҳасида фаолият юритувчи ташкилотлар ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда (АВ 28.12.2010й. 2173-сон) ягона ижтимоий тўловни, фуқароларнинг суғурта бадалларини ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғинини белгиланган энг кам меъёрини ҳисобга олган ҳолда (АВ 28.12.2010й. 2173-сон)  ҳисоблаб чиқарадилар.

Низомнинг (АВ 23.02.2011 й. 2200-сон) 3-бандида қурилиш ташкилотларига ҳисобот ойининг якунига кўра асосий фаолият тури рўйхатда кўрсатилган қурилиш ишларини амалга оширувчи юридик шахслар киритилган. Келтирилган рўйхат умумий хусусият касб этади, қурилиш ишларининг турлари эса кўп. Ҳар хил тушунмовчиликларнинг олдини олиш учун умумдавлат классификаторига амал қилишни маслаҳат берамиз.

Ўзбекистон Республикаси хизмат турлари Классификатори (далее ОКУВД):

Секция  F

Қурилиш хизматлари

Бўлим  45

Қурилиш хизматлари

Гуруҳ  45.2

Бино ва иншоотлар ёки уларнинг қисмларини кўтаришда умумқурилиш хизматлари;  фуқаролик объектларини қурилиши бўйича хизматлар

Синф  45.21

Биноларни қуриш ва фуқаролик объектларини қуриш бўйича умумқурилиш хизматлари

 

Разряд

 Разряд ости

Тури

Хили

Қисмлари

Номи

 

45.21.3

 

 

 

 

Магистраль трубопроводларини, алоқа тизимларини ва электр узатиш тизимларини (кабелларини) ётқизиш бўйича умумқурилиш хизматлари

 

 

45.21.36

45.21.36.0

45.21.36.00

45.21.36.000

Ер усти алоқа тизимларини ётқизиш умумқурилиш хизматлари

 

 

45.21.37

45.21.37.0

45.21.37.00

45.21.37.000

Ер ости алоқа тизимларини ётқизиш умумқурилиш хизматлари

 

45.21.4

 

 

 

 

Жойларда трубопроводлар, алоқа тизимларини ва электр узатиш тизимларини ётқизиш бўйича умумқурилиш хизматлари, шу жумладан  ёрдамчи хизматлар

 

 

45.21.45

45.21.45.0

45.21.45.00

45.21.45.000

Телефон линиялари ва бошқа алоқа ер усти линияларини ётқизиш, шу жумладан ёрдамчи хизматлар бўйича умумқурилиш хизматлари

 

 

45.21.46

45.21.46.0

45.21.46.00

45.21.46.000

Телефон линиялари ва бошқа алоқа ер ости линияларини ётқизиш, шу жумладан ёрдамчи хизматлар бўйича умумқурилиш хизматлари

Ер ости, ер усти алоқа тизимларини (линияларини) ётқизиш хизмати “Бино иншоотлар қуриш ва фуқаролик объектларини қуриш”  синфига киради.

Иқтисодий фаолият турлари умумдавлат таснифлагичига мувофиқ 43.21-синф “Электротехника ва монтаж ишлари” фуқаролик қурилишидаги ҳар қандай бино ва иншоотларда электротехника тизимларини ўрнатиш, шу жумладан оптик толали кабелларни ўрнатишни ўз ичига олади. Ушбу синф ихтисослашган қўрилиш ишларига киритилади.

Агар ҳисобот ойида хизматларингиз келтирилган таснифлагичга мос келса, сизнинг корхонангиз қурилиш ташкилотларига киради. Ушбу ҳолатда сиз ҳисобот ойи учун ЯИТ, суғурта бадаллари ва ЖШДСни 2200-Низомга мувофиқ ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларини ҳисобга олган ҳолда  ҳисоблашингиз керак.

Агар ҳисобот ойи якунига кўра асосий фаолият тури қурилиш эмас, балки лойиҳалаштириш бўлса, ҳисобот ойи учун ЯИТни 2095-сон Низомда белгиланган тартибда ҳисоблайсиз.

Сизнинг фаолиятингизни маълум фаолият турига тегишлилигини расман тасдиқлатиш учун статистика органларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.