Саволнинг ID си: 7241
Тошкент шахрида вактинчалик прописка билан яшайман ва ишлайман. Хозирда бола парвариши билан таътилидаман. Яқинда фарзандим 2 ёшга тўлади. Ишга кайтмокчи булганимда мани ишга олмасликлари қонунийми?
Экспертларнинг жавоблари:

Жавоб

Сизнинг ҳолатингизда яъни, меҳнат шартномасини давом эттириш масаласи - иш берувчи билан ўртангизда тузилган меҳнат шартномасига боғлиқдир.

Қоидага кўра, Тошкент шаҳрида вақтинчалик пропискада бўлган фуқаролар билан меҳнат шартномаси муддатли тусга эга бўлиб, прописка муддатидан ортиқ бўлмаган даврга тузилади.

Ҳозирги вақтда амал қилаётган Меҳнат кодексининг 105-моддасида - муддатли меҳнат шартномаси муддати тугаши билан бекор қилиниши таъкидланган.

Шу билан биргаликда, Меҳнат кодексининг 237-моддасида, ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қўшимча кафолатлар белгиланган. Яъни, иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, вақтинчалик прописканинг муддати тугаши қонунда меҳнат шартномасининг иш берувчини ташаббуси билан бекор қилишинига олиб келмайди(МКнинг 100-моддаси).

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.