Агар ОЎЮ билан тузилган шартномага кўра малакали ходим тайёрлатиш учун корхона буюртмачи бўлса, у ҳолда ўқишга тўланган маблағлар корхонанинг кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича харажатлари сифатида қаралиб, даврнинг бошқа операцион харажатлари таркибига киритилади (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомнинг 2.3.1.-банди, ЎзР ВМ 05.02.1999 й. 54-сон қарорига илова) ва у ходимнинг даромади ҳисобланмайди.
Бу ҳолатда бухгалтерия ўтказмалари қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг мазмуни | Счётлар корреспонденцияси | Ёзувларни тасдиқловчи ҳужжатлар | |
Дебет | Кредит | ||
ОЎЮда ўқиш учун тўловни тўлаш | 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» |
ОЎЮ билан тузилган шартнома |
Корхонанинг кадрлар тайёрлаш бўйича харажатини ҳисобга олиш | 9430 «Бошқа операцион харажатлар» | 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» |
ОЎЮ берган ҳисобварақ-фактура |
Авансни ҳисобга олиш | 6010 «Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар» | 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» |
Иш берувчи ходимнинг ўқиш вақтидан ташқари 8 соатлик иш кунини белгилаш бўйича аризасини қондириши мумкин. Меҳнат қонунчилиги талабаларга кундузги ўқиш билан ишни биргаликда олиб боришга тақиқ қўймайди.
Шу билан бирга битта шартга амал қилиш керак бўлади – иш ўқишдан ташқари вақтда бажарилиши керак (Олий таълим тўғрисидаги низом 50-банди[1]). Бу талабни меҳнат шартномасида қайд этиш даркор.
Агар ўқиш жараёнига ҳалал бермайдиган бўлса, ходимга мослашувчан иш вақти тайинлаш ҳам мумкин. Кундалик иш вақти (смена), ишнинг бошланиш ва тугаш вақти томонлар келишувига биноан белгиланади (МК 120-м. 1-қисми). Ҳисобга олинадиган даврдаги иш вақтининг муддати (иш куни, ҳафта, ой, йил) иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий қилиниши мумкин (МК 123-м. 1-қ.).
Агар талабанинг иш тартиби бошқа ходимларнинг иш тартиби билан фарқ қилса, бу албатта меҳнат шартномасида кўрсатилиши лозим (МК 3-м. 2-қ.). Унинг асосида иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш ётади (МК 123-м.) (уни оддий иш тартибида ҳам қўллаш мумкин). Унинг моҳияти шундан иборатки, белгиланган иш вақтида ходимнинг иш жойида албатта бўлиши, аммо ишни бошланиш ва тугаш вақтини ўзи мустақил равишда иш берувчи билан келишилган ҳолда тайинлаши мумкин. Аммо бу уни ҳисобга олинадиган даврдаги иш соатларини ишлаб беришдан озод этмайди. Мослашувчан иш вақти корхоналардаги 5 ва 6 кунлик иш ҳафтаси ёки бошқа иш тартибларида қўлланилиши мумкин.
Унинг киритилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади ва меҳнат ҳақи тўлаш нормаларини ўзгартирмайди ҳамда қонунчилик томонидан белгиланган рағбатлантириш ва имтиёзлардан маҳрум қилмайди (МК 96-м.7-қисми.).
Шу тариқа, ходимга унинг розилиги билан 14:00 дан 22:00 гача (8 соат) иш куни тайинланиши мумкин ва ишлаган вақти учун иш ҳақи тўлиқ миқдорда тўланади.
[1] АВда рўйхат рақами 1222
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.