Саволнинг ID си: 7483
Иш берувчи ва ходимлар ўртасида имзоланган жамоа шартномасига асосан қўшимча тўловлар -овқат пули, йўл пули, иш стажи учун тўловлар тўланади. Касаба уюшма қўмитасига аьзо бўлмай туриб, аъзолик бадалларини тўламай, ушбу тўловларни ходим олишга хақлими?
Ходим касаба уюшма қўмитасига аъзо бўлмай туриб, жамоа шартномасида кўзда тутилган қўшимча тўловларни олишга хақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Барча фуқаролар меҳнат ҳуқуқларига эга бўлиш ва улардан фойдаланишда тенг имкониятларга эгадир. Жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати ва мансаб мавқеи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик қобилиятларига ва улар меҳнатининг натижаларига алоқадор бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб меҳнатга оид муносабатлар соҳасида ҳар қандай чеклашларга ёки имтиёзлар белгилашга йўл қўйилмайди ва булар камситиш деб ҳисобланади (МКнинг 6-м.1).

Келтириб ўтилган норма мазмунидан хулоса қилса бўладики, Жамоа шартномасида бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар(масалан, қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар)дан фойдаланиш касаба уюшмасига аъзо бўлиш ёки бўлмасликка алоқаси йўқдир, чунки бу ҳолат меҳнат муносабатларида камситиш деб ҳисобланади.

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, меҳнат соҳасида ўзини камситилган деб ҳисоблаган ходим камситишни бартараф этиш ҳамда ўзига етказилган моддий ва маънавий зарарни тўлаш тўғрисидаги ариза билан судга мурожаат қилиши мумкин (МКнинг 6-м.3-қ).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.