Саволнинг ID си: 7708
Корхонада ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулот хом ашё шаклида ишлаб чиқаришга берилган. У бўйича Солиқ кодексига мувофиқ акциз солиғи ҳисобланган.
Корхонада ишлаб чиқарилган акциз тўланадиган маҳсулот хомашё сифатида қайта ишлашга берилса, ҚҚС ҳисобланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, ҳисобланмайди. Ўзи ишлаб чиқарган акциз тўланадиган маҳсулотни қайта ишлаш учун корхонанинг бир цехидан бошқасига берилганда ҚҚС ҳисобланмайди. Агар цех мустақил алоҳида солиқ тўловчи бўлмаса.

Битта юридик шахснинг бир таркибий бўлинмаси томонидан бошқа таркибий бўлинмасига ишлаб чиқариш эҳтиёжлари (завод ички обороти) учун, агар таркибий бўлинмалар ушбу Кодексга мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар бўлмаса, мол-мулк берилиши, ишлар бажарилиши, хизматлар кўрсатилиши  товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти бўлмайди (СК 199-моддаси 2-қисми 2-банди).

Юқоридагидан келиб чиқиб, ўзи ишлаб чиқарган акциз тўланадиган маҳсулот цехга қайта ишлашга берилганда ҚҚС ҳисоблаб ёзилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.