Саволнинг ID си: 7892
Юридик шахс ўзининг жойлашган жойи (юридик манзили)ни бир тумандан бошқасига алмаштирди. Лекин, ДСҚга қарашли www.my.soliq.uz сайти орқали солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича ҳисобот ва ҳисоб-китобларни эски манзил бўйича жойлашган ДСИга тақдим қилди ва ДСИ томонидан қабул қилинди. Ушбу ҳолат ДСИ томонидан қонун бузилиши деб қаралиши мумкинми, ёки солиқ тўловчида бирор бир жарима тўлаш мажбурияти юзага келадими? Корхона ҳисобчиси
Юридик шахс манзили ўзгарди, лекин солиқ ҳисоботини эски манзил бўйича жойлашган ДСИга тақдим қилди, бу ҳолат ДСИ томонидан қонун бузилиши деб қаралиши мумкинми, ёки солиқ тўловчида бирор бир жарима тўлаш мажбурияти юзага келадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Юридик шахслар ўзлари жойлашган ердаги (почта манзилидаги) давлат солиқ хизмати органида солиқ тўловчи сифатида ҳисобга қўйилади (СК 79-моддаси).

Агарда Сизнинг корхонангизнинг юридик манзили ўзгарган бўлса, Сиз ўзгарган манзилдаги давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйиласиз ва ўз навбатида солиқ ҳисоботлари ва тўловларини ҳам янги манзилдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этишингиз жоиз (СК 45-мод. 2-қ.).

Юқоридагилардан келиб чиқиб, агарда Сиз солиқ ҳисоботини ҳисобга қўйилган жойингиз эмас, балки эски манзилингиз бўйича тақдим этсангиз солиқ ҳисоботини топширмаган деб топилишингиз мумкин ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексинниг 175-моддасига асосан энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 175-мод.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.