Саволнинг ID си: 8279
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2005 йилдаги ПҚ-244-сонли қарорининг 7-бандига асосан 2006 йил 1 январдан бошлаб ягона солиқ тўловини тўловчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга, ягона солиқ тўлови миқдорини бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммасига, бироқ 50 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтирган ҳолда қўшилган қиймат солиғи тўлаш ҳуқуқига эгадирлар.
Қўшилган қиймат солиғини ихтиёрий равишда тўлашга ўтиш қайси фаолият турини амалга оширувчи ягона солиқ тўловчилар учун қулайлик туғдиради? Қандай ташкилотларда ёки ҳолатларда бу ижобий самара бермайди ёки бошқа қандай ноқулайликлари бор?
Экспертларнинг жавоблари:

ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга СКнинг 199-моддасига мувофиқ ҚҚС солинадиган оборотни амалга оширувчи ЯСТ тўловчилари ўтиши мумкин (СКнинг 354-моддаси).

ҚҚСни тўлашга ўтиш учун юридик шахс ҳисобот даври бошланишидан камида бир ой олдин ҳисобда турган солиқ идорасига белгиланган шаклда ёзма хабарномани тақдим этиши керак. Янги ташкил этилган юридик шахслар ушбу хабарномани ўз фаолиятини амалга оширишни бошлагунига қадар такдим этадилар. Ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлашга ўтиш тўғрисидаги хабарнома шакли ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида келтирилган (АВ рўй. №2439 22.03.2013й., 13-илова).

ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга ўтиш ёки ўтмасликни солиқ тўловчи ўзи ҳал қилиши керак. Бунинг учун аввал солиқ тўловчи амалга ошираётган фаолият турлари бўйича молиявий кўрсаткичларни тахлил қилиб, ҚҚС тўлаш натижасида келиб чиқадиган иқтисодий натижани ҳисоб-китоб йўли билан аниқлаши лозим. Қандай ташкилотларда ёки сохаларда ҚҚСни ихтиёрий тўлашга ўтишдан ижобий самара келиб чиқиши ёки келиб чиқмаслиги аниқ молиявий кўрсаткичларсиз маслахат бериш кийин.

Одатда, ҚҚСни ихтиёрий асосда тўлашга товарларни, хом ашё ва материалларни, ишлар ва ҳизматларни ҚҚС билан солиб олувчи юридик шахслар ўтишга харакат қиладилар. Чунки ҚҚС тўловчилар бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарларни (ишларни, хизматларни) ҳақиқатда олинган ва ишлаб чиқарилган ҳамда ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) ҚҚСнинг суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга (СКнинг 218-моддаси)

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.