Саволнинг ID си: 8366
Бизнинг корхонамиз кичик корхона таснифига доир булиб, асосий фаолият йўналиши тўкимачилик махсулоти ишлаб чикаришдан иборат. Корхонамизда 200 нафар штатдаги ишчиларимиз бўлиб, шундан 100 нафари тикувчиларни ташкил этади. Куни кеча корхонага кушимча тикув дастгохлари келтирилганлиги сабабли хозирда 100 та тикувчи штатлари пайдо булди.
келгусида 100 нафар касаначилар билан шартнома имзолаб, уларнинг ишлари ва буюртмаларнинг сифатини етарли назорат килиш максадида корхонанинг узида ишлатишимиз мумкинми? Ёки касаначи сифатида эмас балки корхонага штат буйича тикувчилар олишимиз шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

Савол мазмунидан англашилишича, Сиз касаначилар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузмоқчисиз (ФКнинг 703-708-м.). Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома (кейинги матнда – ФҲШ) бўйича иш бажарувчи шахс ижрочи, Сизнинг корхонангиз эса буюртмачи бўлиб ҳисобланади.  ФҲШ шартлари бўйича буюртмачи ижрочини ишларни бажариш учун керакли дастгоҳлар ва материаллар билан таъминлаш мажбуриятини олиши мумкин. Демак, шартнома шартларига асосан ижрочилар корхонанинг ўзида ишларни бажаришлари мумкин.

Таъкидлаш жоизки, ФҲШ буйича ишловчи шахсларга меҳнат қонунчилиги тадбиқ қилинмайди. Бироқ, ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда пудрат шартномалари ва бошқа фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишга қабул қилинган ходимларнинг сони ҳам ҳисобга олинади (СКнинг 350-м. 3-қ.).

Масалан, агар Сиз бошқа тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи кичик корхона  (14.39.0) тоифасига кирсангиз, Сизда ишчиларнинг йиллик ўртача сони 200 кишидан ошмаслиги керак (24.08.2016й. 275-сон ВМҚги 1-илова). Белгиланган миқдордан ортиқ ходимларни штатга меҳнат шартномаси бўйича қабул қилсангиз ҳам, ФҲШ асосида шахсларга иш бажаришни топширсангиз ҳам, бу ходимларнинг ўртача йиллик сонини аниқлашда ҳисобга олинади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.