Саволнинг ID си: 8492
www.norma.uz сайтининг “Президентнинг 2.05.2017 йилдаги “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди.” номли мақоласининг охирга абзасини қуйидагилар келтирилган: - Ҳафтада 6 кун ишлайдиган юридик шахслар иш жадвалида битта дам олиш куни – якшанба билан ҳеч нарса ўзгармайди. Бу шуни англатадики, ушбу корхоналар ходимлари жадвал бўйича ишга ҳам шанба куни, ҳам душанба куни чиқишлари керак ҳамда ўрнатилган иш вақти меъёри уларда ўзгармайди. Лекин, www.kun.uz сайтининг Ўзбекистонликлар қаторасига 3 кун дам олишадими? (http://kun.uz/news/2017/05/02/uzbekistonliklar-katorasiga-3-kun-dam-olisadimi) мақоласида умуман бошқа фикр, яъни олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар ҳам 7, 8, 9 май кунлари дам олади дейилган. Менда туғилган савол менимча бутун олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганларда ҳам туғилган бўлса керак. Қарордан мақсад 8 майни дам олиш куни деб эълон қилиш эмасми, у ҳолда “Норма”нинг ёзганида ноаниқликлар бор. “Кун”нинг ёзгани тўғри десак, у ҳолда “беш кунлик”лар олти кун ишлаб “олти кунлик”лар беш кун ишлаб қолаётгандек гуё. Менимча ижтимоий адолат юзасидан “олти кунлик”лар 6 май куни (шанба)ни 7 май (якшанба)га, 8 май куни (душанба)ни 6 май куни (шанба)га кўчирса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Ёки, шу юзасидан мутассадди ташкилотларнинг расмий шарҳини олиш керак бўлади (айрим сайтларнинг “шундай бўлса керак” қабилидаги гапларидан кўра улар аниқроқ билишади).
Президентнинг 2.05.2017 йилдаги “2017 йил 6 май шанба дам олиш кунини 2017 йил 8 май душанба кунига кўчириш тўғрисида”ги Қарорига асосан ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун 8 май дам олиш куни бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

ЎзР Президентининг 2.05.2017й. ПҚ-2942-сонли қарорига асосан Меҳнат вазирлигининг ахборот хизмати 2017 йил иш вақтининг давомийлиги ўзгарганлигини эълон қилди. Ушбу эълон вазирликнинг расмий интернет сайтида[1] 5.05.2017 йилда чоп этилган бўлиб, унга кўра 6-кунлик иш ҳафтасида (40 соат) ишлайдиган корхоналар иш вақтининг май ойи учун белгиланган нормасида ўзгариш бўлмади. Яъни улар май ойида жамида 26 иш куни ва 173 соат ишлашлари керак.

 


[1] www.mehnat.uz

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.