Саволнинг ID си: 8830
Аёл ходим 2017 йилнинг 12 январ куни 54 ёшга тўлди. У 20 йилдан ортиқ мехнат стажига эга эканлиги сабабли имтиёзли пенсияни расмийлаштирди 54 ёшдан. У билан Мехнат кодексининг 100-модда 2 қисм 7 банди билан мехнат шартномасини бекор қилиш мумкинми.
имтиёзли 54 ёшдан нафакани расмийлаштирган аёл ходим билан Мехнат кодексининг 100-модда 2-қисм 7-банди билан мехнат шартномасини бекор қилиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, мумкин эмас.

Қоидага кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддаси):

эркакларда - 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёлларда - 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар. Бу билан тегишли ёшга ва иш стажига етмасдан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси 2-қисмининг 7-бандига мувофиқ бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.